Дунёдаги энг паст бўйли аёл яна бир рекорд ўрнатди
Бу қизиқ
−
18 Декабрь
26122Дунёдаги энг кичкина аёл ҳиндистонлик Йоти Амгэ навбатдаги рекордни ўрнатди. Бу ҳақда Гиннеснинг рекордлар китоби расмий сайтида хабар берилди.
Қайд этилишича, унинг бу галги рекорди қўлларининг узузнлиги бўйича. Амгэ дунёдаги энг кичик қўлларга эга. Аёлнинг чап қўл кафти атиги 7,1 см, ўнг қўлиники эса 7,2 см. Дунёнинг айни пайтдаги энг баланд бўйли аёли Румейса Гелгининг энг узун бармоғига эга бўлиб, битта бармоғи 11,2 см. Бу унинг бармоқлари Йоти Амгэнинг қўл кафтларидан ҳам узунроқ эканлигини англатади.
31 ёшли Йоти Амгэнинг бўйи 62,8 см бўлиб, вазни эса 5 килограммдан ошади. Румейса Гелгининг бўйи эса 215,16 см.
Маълумот учун, туркиялик веб-дизайнер Румейса Гелги 2021 йилда дунёдаги энг баланд аёл сифатида қайд этилган. Унинг бўйининг баландлиги жуда кам учрайдиган уивер синдроми билан боғлиқ. Маълумотларга кўра, Гелги дунёда ушбу синдром билан ташхис қўйилган 27 қиздан бири. 27 ёшли Гелги аёллар орасида дунёдаги энг катта қўллар (24,93 см), энг узун бел (59,90 см) ва энг узун қулоқлар (ўртача ўлчами 9,58 см) рекордларига ҳам эгалик қилади.
Шунингдек, ҳиндистонлик актриса ва медиа юлдузи Йоти Амгэ эса ахондроплазия номли суяк ўсиши бузилиши касаллиги билан туғилган. У “Америка даҳшат ҳикояси: Ғалати шоу” сериалида роль ижро этган ва тарихдаги энг паст бўйли актриса сифатида тан олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ дунёнинг айни пайтдаги энг баланд ва энг паст бўйли аёллари Лондонда жойлашган Savoy меҳмонхонасида учрашгани хабар қилинганди.
LiveБарчаси