Дунёдаги энг кичик одам вафот этди
Олам
−
18 Январь 2020
13220Дунёнинг энг кичик одам деб тан олинган непаллик Хагендра Тапа Магар 28 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Гиннесс рекордлар китоби сайтида маълум қилинди.
Магарнинг бўйи 67,08 сантиметр эди. У Покхара шаҳридаги шифохонада пневмония касаллигидан вафот этган.
У Гиннес рекордлар китобига 2011 йилда киритилган. Хагендра жамоатчилик эътиборига тезда тушган. Шу сабабли Непал ҳукумати ундан туризмни ривожлантириш учун фойдаланган. У 2011 йилда Непалнинг туризм соҳасидаги кўнгилли вакили этиб тайинланганди.
Энди ўзи мустақил ҳаракатлана оладиган дунёдаги энг кичик одам мақоми 70,21 см бўйга эга колумбиялик Эдуарду Ниньо Эрнандесга ўтди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь