Дунёдаги энг кекса панда вафот этди 

Бу қизиқ

image

Дунёнинг энг кекса улкан пандаси Синь Син Хитойнинг Чунцин шаҳридаги ҳайвонот боғида вафот этди. Бу ҳақда "The New York Post"га асосланиб хабар берилган. 

Манбага кўра, Синь Син 38 ёшда бўлган. У кўплаб органлар этишмовчилигидан вафот этган. Инсон меъёрларига кўра, ҳайвон 130 ёшида вафот этган.

Панда 1982 йилнинг ёзида Хитойнинг Баосин шаҳридаги қўриқхонада туғилган. Синь Син "қаҳрамон она" сифатида танилган: у бутун ҳаёти давомида 36 пандани дунёга келтирган.

2017 йилда эса Хитойнинг Фуцзянь провинциясидаги ҳайвонот боғида улкан панда Баса вафот этган. У 37 ёшда бўлган ва ушбу турнинг энг кекса аъзоси ҳисобланган. Хитойда пандани тантанали дафн этиш маросими ўтказилиб, унда юзлаб одамлар иштирок этган.


Мақола муаллифи

Теглар

панда

Баҳолаганлар

43

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг