Дунёдаги энг кекса мушук вафот этди
Бу қизиқ
−
16 Сентябрь
10849Буюк Британияда дунёдаги энг кекса мушук Рози 33 ёшида вафот этди. Бу ҳақда “Тhe Sun” хабар берди.
Розининг эгаси британиялик Лила Бриссетт ҳозир 73 ёшда бўлиб, улар Норфолкдаги Норвич шаҳрида яшаган. Бриссетт мушугининг ўлимидан жуда афсусда эканини билдирган.
Ўлимдан олдин ҳайвон заиф ва касал эди. Мушук эгасининг айтишича, Рози уйнинг коридорига кириб ётганича қайтиб турмаган.
“Мен уни соғина бошладим. Бироқ жуда кўп яхши хотиралар қолди ва мен бирга вақт ўтказганимиздан хурсандман”, деган мушук эгаси Лила.
Мушукнинг туғилган куни 1 июнь куни бўлиб, 2024 йилда у 33 ёшни қаршилаган. Инсоний меъёрларга кўра, Рози 152 йил яшади. Бироқ унинг узоқ умр кўрган рекорди расман Гиннес китобига киритилмаган – ҳозирда лондонлик 27 ёшли Флосси дунёдаги энг кекса мушук ҳисобланади. Мушукнинг энг узоқ умр кўриши 2005 йилда АҚШда қайд этилган – Cream Puff мушуги 38 ёшида вафот этган. Техаслик ушбу энг кекса мушук 1967 йил 3 августда туғилган ва 2005 йил 6 августгача – 38 йилу уч кун яшаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франциянинг Шампань шаҳридаги Bluewater Lakes балиқ овлаш кўлида Сабзи лақабли улкан сазан балиқ нобуд бўлганди. Балиқнинг аниқ ёши сир бўлиб қолсада, кўплаб мутахассислар у тахминан 20 йил яшаган ва қариликдан вафот этган деб ҳисоблашади. Унинг ғайриоддий ёрқин ранги ва 30 килограмм оғирлиги уни дунёга машҳур қилган. Олтин балиқ ўз кўли ёнига дафн қилинди ва у ерда балиқ хотираси учун ёдгорлик тахтаси ўрнатилди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь