Дунёдаги энг қадимий бармоқ излари топилди
Олам
−
31 Май 6824 2 дақиқа
Испаниянинг Сеговия провинцияси яқинидан археологлар 43 минг йил аввал неандертал одам томонидан қолдирилган бармоқ изини топди. Бу ҳақда “Archaeology News” хабар берди.
Ушбу топилма неандерталларнинг рамзий ва бадиий қобилиятлари ҳақида узоқ йиллик тахминларга қарши чиқмоқда. Тадқиқотчилар томонидан олинган тасвирлар, бармоқ изининг қизил бўёқ билан қопланганлиги ва тўлиқ бармоқ нақшларини сақлаб қолганлигини кўрсатмоқда.

Тадқиқот Madrid Complutense университети, Испания геология ва кончилик институти, Испания Миллий полициясининг илмий бўлими ва Salamanka университети томонидан олиб борилган. Тадқиқотчилар тошни 3D лазер сканерлаш, мультиспектрал тасвирлаш ва сканерлаш электрон микроскопияси каби илмий воситалар ёрдамида текшириб, бармоқ изини аниқлаган.
Бу топилма неандертал одамларнинг фикрлаш ва рамзий ифода қилиш қобилиятини кўрсатади. Бармоқ изи мутахассислар томонидан, тўлиқ бармоқ нақшлари, бифуркатлар ва конвергенция нуқталари билан тасдиқланган бўлиб, бу инсон томонидан, эҳтимол эркак неандертал томонидан қасддан қўлланилганини кўрсатади.
21 см узунликдаги бу из тахминан 5 километр узоқликдаги Эресма дарёсидан олиб келинган бўлиши мумкин. Бармоқ излари тушурилган излари тошда амалий излар йўқ ва унинг ўлчами ва шакли бошқа ўша даврга оид асбоблардан фарқ қилади.
Энг ажаблантирадиган жиҳат бу хусусиятларнинг тартибидир – иккита кичик, симметрик чуқурликлар, уларнинг ўртасида жойлашган катта чуқурлик ва улар орасида аниқ жойлашган қизил окра нуқтаси.
Баъзи олимлар бу топилмани рамзий санъат деб ҳисобламасликлари мумкин, аммо тадқиқотчилар пигментнинг жойлашуви ва тошнинг танлови рамзий фаолиятни кўрсатади деб ҳисобламоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ олимлар Хитойда Homo juluensis деб номланган қадимий одамнинг янги турини кашф этганди. Ушбу тур тахминан 200 минг йил аввал йўқолиб кетганлар тоифасига киради.
Live
БарчасиУкраина дронлари Москвага ҳужум қилмоқда.
14 Декабрь