Дунёдаги энг қадимги банк йўқ бўлиб кетиши мумкин 

Олам

image
0:00
0:00
download

Ҳозирда фаолият юритувчи дунёдаги энг қадимий банк Италиядаги Monte dei Paschi di Siena тарихи ўз якунига етмоқда. Италия Иқтисодиёт вазирлиги ва UniCredit ушбу молия ташкилотини сотиб олиш бўйича музокараларни тўхтатганини эълон қилди.  

Италиянинг Сиена шаҳридаги банк деярли 550 йилдан буён мавжуд. Аммо охирги ўн бир ярим йил ичида ишлар ёмонлашгандан ёмонлашган. 2017 йилда у деярли “қулаб тушган”. 

Рим ўша пайтда Брюсселнинг рухсати билан кредит ташкилотини сақлаб қолган ва ҳозирда банкнинг 64 фоиз улуши давлатга тегишли. Аммо Европа Иттифоқи беш йил ичида банкни хусусийлаштириш бўйича шарт қўйган. Муддат кейинги йилнинг ёзида тугайди. 

Миланнинг UniCredit банк гуруҳи Monte dei Paschi’ни сотиб олмоқчи бўлган ягона ташкилот эди. Бироқ, кеча, 24 октябрь куни расман музокаралар натижа бермагани эълон қилинди. 

Банк тақдири Италиянинг ҳукмрон коалициясини парчалаши мумкин. Ҳатто унинг баъзи иттифоқчилари Бош вазир Марио Драгини танқид қилди. Уларнинг фикрича, Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Брюсселдан хусусийлаштириш муддатини кечиктиришни сўрашга мажбурдир, энг камида дунёдаги қадимий банкни давлат назоратида ушлаб туриш йўлини топиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

банк Италия

Баҳолаганлар

158

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг