Дунёдаги энг қадимги автомобиль техник кўрикдан ўтди

Бу қизиқ

image

Германиянинг Айнбек шаҳрида 1894 йилда ишлаб чиқарилган автомобиль техник кўрикдан ўтди. Автоуловда ҳеч қандай зарарланиш ҳолати аниқланмади. Бу ҳақда “Deutsche Welle” хабар берди.

“Кайфиятим сиз ўйлагандан ҳам яхшироқ. Чунки устахонада машинадан чангдан бошқа нарса топилмади. Яъни улар шунчаки чангни артиб, бензин қуйишди, холос”, дейди ҳайдовчи Карл-Хайнц Рехкопф. 

Техник кўрикдан сўнг Benz Victoria Nr.99 русумли мазкур автомобилнинг Германия йўлларида ҳаракатланишига рухсат икки йилга узайтирилган ва бу рақамларга ёпиштирилган стикер билан тасдиқланган. 

Текширувдан ўтган  Benz Victoria Nr.99 доимий рақамларга эга дунёдаги энг қадимги автомобиль ҳисобланади. Унинг максимал тезлик соатига 27 километрни ташкил этади.

Бироқ автомобилни ҳайдаш учун баъзи чекловлар ҳам қўйилган.  Масалан, машинада кучли фаралар йўқлиги сабабли уни тунда ҳайдаш мумкин эмас. Шунингдек, ҳайдовчи бурилиш сигнали ўрнига сигнал таёқчасидан фойдаланиши керак бўлади. 

Бундан ташқари, автоуловнинг дизайн хусусиятлари ҳам ўзгача. Хусусан, автомобилнинг олд ва орқа ғилдираклари турли диаметрларга эга, ҳайдовчи эса орқа ўриндиқда ўтиради.


Мақола муаллифи

Теглар

автомобиль

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг