Дунёдаги энг аччиқ қалампирни еган эркак вафот этди
Бу қизиқ
−
29 Март
17672Россиянинг Волгоград вилоятида бир ой давомида аччиқ қалампир еган эркак вафот этди. Бу ҳақда бугун, 29 март куни РИА Новости хабар берди.
Қайд этилишича, Волгограднинг Камишин шаҳрида яшаган 58 ёшли Юрий Кручинин бир ой давомида дунёдаги энг аччиқ – Carolina Reaper навли чили қалампирини истеъмол қилиб келган ва 28 март куни вафот этган.
"Унда аллақачон соғлиғи билан боғлиқ муаммолар бор эди – анемия, жигар циррози, буйрак касалликларидан азият чекишига қарамай даволанмади. Унга спиртли ичимликларни ичиш ва аччиқ қалампир истеъмол қилиш мумкин эмас эди. Бироқ Кручинин бир ой давомида тинимсиз қалампир еди. Ўлимига ҳам шу сабаб бўлди, акс ҳолда у яна бир-икки йил яшарди", деган марҳумнинг Олег исмли дўсти.
Маълумот ўрнида, Carolina Reaper чили қалампири 2013 йил август ойида дунёдаги энг аччиқ қалампир сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қримда энергетик ичимлик истеъмол қилган 8-синф ўқувчиси юраги тўхтаб вафот этган эди.
LiveБарчаси