Дунёда ёлғизлар сони сезиларли даражада ошди
Олам
−
19 Ноябрь 1902 2 дақиқа
Дунёдаги 30 та энг бой мамлакат таҳлил қилинганда, уларнинг 26 тасида 2010 йилдан бери жуфтсиз яшовчи одамлар улуши сезиларли даражада ошгани аниқланган. Бу ҳақдаги тадқиқот “The Economist” журналида эълон қилинди.
Маълум қилинишича, АҚШда сўнгги 50 йил ичида 25-34 ёшдаги ёлғиз фуқаролар сони икки баробар ошган, ҳозирда эркакларнинг 50 фоизи ва аёлларнинг 41 фоизи шериксиз яшамоқда.
Журналнинг қайд этишича, ёлғизликни кўпроқ аёллар танлайди. Улар ўзини таъминлаш ва ўз ҳаётини қуриш имконига эга, шунингдек, жамиятдаги “мажбурий турмуш” босими сезиларли даражада камайган. Шу билан бирга, потенциал шерикларнинг таълим ва даромад талаблари ошган, ўртача муносабатлар эса кўпинча ёлғиз яшашдан камроқ жозибали кўринади.
Бу фонда эркаклар таълим даражаси бўйича орқада қолмоқда. Университет дипломи бўлмаган ва паст даромадга эга шахслар жуфт топишда қийинчиликка дуч келади. Агар улар уй ишларини бўлишишга тайёр бўлмаса ёки тез-тез рад жавобларига агрессив муносабатда бўлса, вазият янада мураккаблашади.
Ёлғизлик ошишига қарамай, турли мамлакатлардаги ёлғиз одамларнинг 60–73 фоизи муносабатда бўлишни истайди. АҚШда шериксиз яшовчиларнинг фақат 27 фоизи ўз ҳолатидан қониқади. Сиёсий қарашлар ҳам танловга таъсир қилади.
Мутахассислар ижтимоий тармоқларнинг таъсирини ҳам таъкидлаган: улар шериклардан юқори кутишларни юзага келтиради, мулоқот кўникмаларини заифлаштиради ва учрашувлар билан боғлиқ қўрқувларни кучайтиради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда ёлғиз оналар биргаликда яшаб, болаларни тарбиялаш ва уй-рўзғор ишларини бўлишиш хизматини йўлга қўйгани ҳақида хабар берилганди.
Live
Барчаси