Дунёда “omicron”дан илк ўлим қайд этилди
Олам
−
13 Декабрь 2021
8208Дунёда коронавируснинг “omicron” штамми билан боғлиқ илк ўлим ҳолати қайд этилди. Янги штаммнинг илк қурбони Буюк Британия фуқароси бўлди. Бу ҳақда Британия Бош вазири Борис Жонсоннинг шахсан ўзи маълум қилди.
“Биз коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланиш ҳолатларини бевосита кузатмоқдамиз. Афсуски, бугун мамлакатда “omicron” штамми билан касалланган биринчи бемор вафот этди”, деб фикр билдирган Жонсон мамлакат ғарбидаги эмлаш марказига ташрифи чоғида.
Шунингдек, у одамларни янги штамм касалликнинг осон кечишига олиб келади деган фикрдан воз кечишга чақирди.
Аввалроқ Буюк Британияда вируснинг “omicron” штамми билан илк касалланиш аниқлангани ҳақида хабар берилганди.
Маълумот учун, ҳоиргача коронавируснинг “omicron” штамми билан касалланиш ҳолатлари Африка, Бельгия, Италия, Германия, Швейцария, Канада, Нидерландия, Австралия, Саудия Арабистони, АҚШ, БАА ва бошқа мамлакатларда ҳам аниқланган.
Озода Чориева
LiveБарчаси