Дунёда биринчи марта 3D босма масжид қурилади

Бу қизиқ

image

Дубайнинг Исломий ишлар ва хайрия бошқармаси амирликнинг энг қадимий маҳаллаларидан бири Бур Дубайда дунёдаги биринчи 3D босма масжид қуришга тайёрлигини маълум қилди.

Қайд этилишича, бошқарма масжид қурилиш ишларини жорий йилнинг октабрь ойида бошлаб, 2025 йилнинг биринчи чорагида якунлашни режалаштирган.

Масжид 2000 квадрат метрни ташкил этиб, 600 нафар намозхонни сиғдира олиши айтилмоқда.

Шунингдек, унинг конструкциясига 3D босиб чиқаришнинг ўзи учун тахминан тўрт ой керак бўлади. Тегишли жиҳозлар билан тўлиқ жиҳозлаш учун эса яна 12 ой вақт кетади.

Бунда соатига икки квадрат метр 3D босиб чиқарилиши учун 3 та ходим робот принтерлар билан ишлайди. Масжидни қуриш учун хом ашё ва пухта тайёрланган бетондан фойдаланилади.

Шунингдек, масжидни қуриш нархи одатдагидан 30 фоизга қимматроқ бўлиши мумкин. Сабаби у дунёдаги биринчи бундай турдаги масжиддир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Дубай саҳрода кўп қаватли иссиқхона қурмоқчилиги ҳақида хабар берган эдик.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

3D босма масжид

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар