Дубай саҳрода кўп қаватли иссиқхона қуради
Бу қизиқ
−
11 Январь 2023 9434 1 дақиқа
Дубай саҳрода экологик шаҳарча қуради. Айни пайтда ушбу шаҳарчанинг лойиҳаси тасдиқланган бўлиб, у ўз ичига кўп қаватли иссиқхона, агротехнология институти, экотуризм ва соғломлаштириш марказини олади. Бу ҳақда “Archdaily” сайти хабаб берди.

Экологик шаҳарчани қуришдан мақсад Дубайга сифатли сабзавот-меваларни етиштириб ва етказиб бериш, мегаполисдан чиқаётган зарарли газларни камайтиришдан иборат. 10 минг иш ўрни яратилиши кутилаётган шаҳарчани нафақат ишлаб чиқариш, балки сайёҳлик зонасига айлантириш ҳам режалаштирилмоқда.

Шунингдек, бу мажмуа шўрланган сувни қайта ишлаш, чиқиндиларни саралаш ва қайта ишлаб чиқаришга иқтисослашган шаҳарга айланиши кутилмоқда. Бундан ташқари, ўсимлик поясига ўхшаб кетувчи иссиқхонада сайёҳлар учун бўлмалар ва очиқ айвонлар ҳам қурилади.
Нурмуҳаммад Файзуллаев
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь