Дунё юлдузлари “Дунё садолари”га нега қимматга келяпти?

Бизнес

image

“Дунё садолари” фестивалига хориждан Араш, Мустафа Сандал, Алиша Чинаи ва “Arabesque” гуруҳи таклиф этилган. Айрим манбалар нархлар одатдагидан қиммат, шишириб юборилганини билдирмоқда.

Ҳужжатларда Мустафо Сандалга 160 минг доллар, Арашга эса 164 минг доллар тўланиши кўрсатилган. Тошкентдаги мутахассислар бу икки санъаткорни 200 минг долларга олиб келиш мумкин эканини билдирган. 

Нарх нега қиммат?

Андижон вилоят ҳокимлигининг билдиришича, “Дунё садолари” фестивали логистика жиҳатидан пойтахт нархларига мос келмайди. Ўзбекистоннинг энг чекка ҳудудида ўтказиладиган концертга хорижлик санъаткор ва унинг жамоаси ўртача 3 кун вақтини ажратишига тўғри келади. Аввал Тошкентга қўниш керак, у ердан машинада Хонободгача 8-9 соат йўл босиб ўтилади. Ёки хонанда ўз жамоаси билан Андижонга навбатдаги рейсни кутиши керак. Андижон аэропортида таъмирлаш ишлари кетаётгани инобатга олинса, бу унчалик ҳам осон бўлмайди. Хонободга бир кун вақт кетказиб етиб боргач, бир кун фестивалда қатнашишга тайёрланади, қатнашади ва яна бир кун ортга қайтишга сарфланади. Шу сабабли ҳам бу фестивалдаги нархлар 3 кунлик вақт йўқотишга кўра белгиланган.

Пойтахт шаҳар ёки марказроқ ҳудудда албатта, бундан арзонроқ таърифларни яратиш мумкин бўлади. Вақтни хисобга олинса, Андижондаги фестивал учун бу аслида арзон келишув бўлган дейиш мумкин.

Ўзи бу фестивал нега керак? 

Хонобод шаҳри ўзининг беқиёс табиати билан “Ўзбекистон Швейцарияси” деган номни қозонган ва аммо бу шаҳар ҳақида кўпчилик билмайди. Мазкур фестивал айнан мана шу мақсадда, дунё юлдузлари орқали бу шаҳарни дунёга танитиш учун ташкил этилган. 

Фестивалда зарар кўпми ё фойдами?

Ўтган 3 йил мобайнида сарфланган маблағлар ҳақида кўплаб маълумотлар кўриниш берди. Қайд этилишича, фестивалнинг молиявий фойдаси унинг харажатидан кўпроқни ташкил қилади. 

Масалан, 2023 йилда Хонобод шаҳрининг бир ойлик савдо айланмаси ўртача 500 миллион сўмни ташкил этган. Фестивал ўтказилган ойларда бу рақам 10 миллиард 500 миллион сўмга етган. Бу ҳақида ўша кунларда матбуот хизмати томонидан расмий маълумот берилган. Кейинги йилда 7 миллард сўм маблағ сарфланган иккинчи фестивалда эса савдо айланмаси 20 миллиард сўмдан ошиб кетган.

Фестивалдан одамларга нима фойда?

Маҳаллий блогерлар ва тармоқ фойдаланувчиларининг саёҳат видеоларида кўринишича, Хонобод шаҳридаги меҳмонхона ва меҳмон уйлари сони оширилган бўлсада, фестивалдан бир ҳафта олдин бўш жойлар умуман қолмагани кузатилган. Демак, шаҳар меҳмонлар билан тўлган. 

Савдо дўконлари, ошхона ва бошқа хизмат кўрсатиш жойлари одатдагидан 6 баробар кўпроқ савдо қилишган. Масалан, бир оддий дўкон эгаси одатий кунда 500 минг сўм савдо қилишини, фестивал кунлари эса 8-9 миллион сўмгача кўтарилгани ҳақида ўз интервьюсида айтиб ўтган. Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон, Корея Республикаси, Ҳиндистон, Туркия ва яна бир қанча давлатлардан ўн мингдан ортиқ меҳмонлар дунё юлдузларини кўриш учун ташриф буюрган.

Бу йилги фестивал қандай бўлади?

Молиявий жиҳатдан савдо-сотиқ ва хизмат кўрсатиш соҳаси учун бу каби тадбирлар ҳар доим фойдали бўлиши барчага маълум. Бу йилги тадбирларда фойдали жиҳатлар янада кўп бўладими? Бу ҳақида фестивалнинг ўзидан маълумот бериб борамиз, QALAMPIR.UZ'дан узоқлашманг!


Мақола муаллифи

Теглар

Андижон Хонобод Дунё садолари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг