Дунё “глобал сув банкротлиги” даврига кирди

Олам

image

Дунё бўйлаб сув ресурслари кескин қисқариб бормоқда. Бу ҳақда кеча, 20 январь куни БМТ ҳузуридаги Сув, атроф-муҳит ва соғлиқни сақлаш университети институти (UNU-INWEH) эълон қилган янги ҳисоботда маълум қилинди.

Ҳисоботга кўра, сўнгги 50 йил ичида дунёда 410 миллион гектар ботқоқликлар йўқолган. Йирик кўллар қисқариб бормоқда, айрим дарёлар эса йилнинг маълум даврларида денгизга етиб бормаяпти. Ерости сув захираларининг қарийб 70 фоизи барқарор камайиш ҳолатида.

Иқлим ўзгариши вазиятни янада оғирлаштирмоқда. 1970 йилдан буён дунё музликларининг 30 фоиздан ортиғи йўқолган. Бу эса юз миллионлаб одамлар фойдаланадиган сув манбаларининг қисқаришига олиб келмоқда. Сувдан ҳаддан ташқари фойдаланиш, ифлосланиш ва экологик мувозанатнинг бузилиши кўплаб сув тизимларини тиклаб бўлмас даражага етказган.

Прогнозларга кўра, 2030 йилга бориб:

  • тахминан 2 миллиард киши хавфсиз бошқариладиган ичимлик сувисиз яшашда давом этади.
  • 700 миллион киши сув танқислиги сабаб яшаш жойини тарк этишга мажбур бўлиши мумкин;
  • чучук сувга бўлган глобал талаб мавжуд имкониятдан 40 фоизга ошади.

Шунингдек, 2030 йилга бориб Ўзбекистонда сув танқислиги 7 миллиард куб метрга етиши ва мамлакат сув тақчил бўлган 33 давлат қаторига кириши мумкин.

Шунингдек, ҳисоботда “сув инқирози” ўрнига вазиятни аниқроқ ифодаловчи “сув банкротлиги” атамасидан фойдаланиш таклиф этилган.

Алиқулов Жавоҳир


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

сув Иқлим Дунё захиралар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг