Дубайга қачон бориш мумкин? Ҳукумат расмий баёнот берди
Олам
−
29 Апрель 2020 11671 1 дақиқа
Дубай ҳукумати мамлакатни сайёҳлар учун жорий йилнинг июль ойида очмоқчи. Бу ҳақда “Bloomberg” хабар бермоқда.
Бу жараён босқичма-босқич амалга оширилади ва глобал тенденцияларга қараб сентябргача кечиктирилиши мумкин, деди Дубай туризм ва тижорат маркетинги бош директори Ҳилол ал Маррий.
Ўтган ҳафта амирлик ҳукумати қатъий чекловларни енгиллаштириши ва савдо ҳамда транспорт фаолиятининг айрим турларини тиклашга имкон беришини эълон қилган эди.
Расмий маълумотларга кўра, ўтган йили Дубай 16,7 миллион сайёҳни қабул қилган.
Аввалроқ, Дубай полицияси COVID-19 коронавирусининг тарқалишини енггандан сўнг, тарихий Ал-Рас туманида отлиқлар парадини ўтказгани ҳақида хабар берган эдик.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь