Дубайда коронавирусга қарши кураш якунланиши отлар паради билан нишонланди

Олам

image
БАА полицияси коронавирусни аниқлашда махсус шлемдан фойдаланмоқда north_east

БАА полицияси коронавирусни аниқлашда махсус шлемдан фойдаланмоқда

Дубай полицияси COVID-19 коронавирусининг тарқалишини енггандан сўнг, тарихий Ал-Рас туманида отлиқлар парадини ўтказди. Парад ва маҳаллий аҳолининг ушбу ҳодисани нишонлаши тўғрисидаги видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Таъкидланишича, сўнгги икки кун ичида минтақада касалликнинг янги ҳолати аниқланмаган. Шу сабабли, 2020 йил март ойида жорий қилинган карантин режими олиб ташланди.

Маълум қилинишича, ўтган ой давомида Амирликнинг улгуржи бозорлари жойлашган Ал-Рас ва Найиф туманларида коронавирус учун 6 мингдан ортиқ тест ўтказилган. Шу билан бирга, маҳаллий аҳоли полицияга эпидемияни енгишда фаол ёрдам берган. Биргаликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар туфайли, туманлар аҳолиси энди Дубай атрофида соат 06:00 дан 22:00 гача саёҳат қилишлари мумкин.

Кечаси, Дубайнинг қолган қисмида бўлгани каби, карантин режими сақланиб қолади.

Сўнгги маълумотларга кўра, Бирлашган Араб Амирликларида коронавирус билан боғлиқ 10 349 та ҳолат аниқланган. Касалланганларнинг 1 978 нафари соғайган, 76 нафари эса вафот этган. Мавжуд беморлар сони 8 295 кишини ташкил қилмоқда.

 

Мақола муаллифи

Теглар

Дубай Коронавирус БААда Парад

Баҳолаганлар

265

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг