БАА полицияси коронавирусни аниқлашда махсус шлемдан фойдаланмоқда

Олам

image

БАА полицияси инфрақизил камералар ва юзларни аниқлаш технологияси мужассамлаштирилган ақлли шлемлардан фойдаланган ҳолда инфекцияга чалинганларни аниқламоқда. Бу ҳақда амирликнинг “Khaleej Times” нашри ёзмоқда.

“Шлемлар бир дақиқада 200 кишининг ҳароратини беш метр масофада сканерлаши мумкин. Агар кимдадир юқори ҳарорат бўлса,  қизил ранг юқорига кўтарилади. Дубайдаги барча полиция бўлимлари, шунингдек, патруль ходимлари станциялар, метро ва автовокзалларда текширувларни бошлаб юборишган”, дея изоҳ берди нашр.

Бундай шлемлардан фойдаланилаётгани ҳақидаги маълумотлар Дубай полицияси бошлиғи ўринбосари Даҳи Хальфан томонидан ҳам тасдиқланган. 

Аниқланган коронавирус ҳолатларига кўра, БАА Форс кўрфазининг олтита мамлакати орасида иккинчи ўринда туради. Кеча, 24 апрель куни БАА соғлиқни сақлаш вазирлиги сўнгги 24 соат ичида мамлакатда 525 та янги касаллик ҳолати аниқланганини маълум қилди. Пандемия бошланганидан бери инфекциядан зарарланган одамларнинг умумий сони 9,2 минг кишидан ошди, 64 киши вафот этди.


Мақола муаллифи

Теглар

БАА

Баҳолаганлар

101

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг