ДТМ баъзи абитуриентларнинг пулларини қайтармоқчи
Жамият
−
15 Сентябрь 2020
14292Давлат тест маркази олий таълим муассасаларига киришда ўтказилган тест синовларида қатнашмаган абитуриентларнинг тўловларини қайтариб бермоқчи. Бу ҳақда Давлат тест маркази бошқарма бошлиғи Барно Ражабов QALAMPIR.UZ' га маълум қилди.
Таъкидланишича, Ўзбекистон Республикаси таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясига тест синовларида қатнашмаган абитурентларнинг пул маблағларини қайтариш таклифи киритилган.
Ҳозирда бу масала устида ишлар олиб борилмоқда. Яқин кунларда тегишли қарор қабул қилингандан кейин тест синовларида иштирок эта олмаган абитуриентларнинг пул маблағлари қайтариб берилади.
Маълумот ўрнида, бу йилги олий таълим муассасаларига кириш тест синовларида1 млн 304 194 нафар абитуриентдан 1 млн 240 614 нафари (95,1 фоизи) иштирок этган. 63 580 нафар (4,9 фоизи) абитуриент эса турли сабабларга кўра тест синовларида иштирок этмаган.
Эслатиб ўтамиз, кириш тест синовларига кириш пайтида тана ҳарорати 37 даражадан юқорилиги сабабли четлаштирилган абитуриентлар учун 17 сентябрь куни тест синовлари қайтадан ўтказилади.
Aҳрорбек Ҳайруллаев
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь