ДСҚ “шубҳали” солиқ тўловчилар сони 500 дан ошганини маълум қилди
Жамият
−
24 Февраль 2021
5692Аввалроқ Давлат солиқ қўмитаси аввалроқ қонуний бизнес юритишнинг нуфузини ошириш ҳамда “ҳалол” тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш мақсадида, солиқларни тўлашдан қочишнинг турли йўлларидан фойдаланган 396 та “шубҳали” корхоналар рўйхатини эълон қилган эди. Ҳозирда уларнинг сони 500 дан ошган. Бу ҳақда қўмитанинг Матбуот химати хабар берди.
Қайд этилишича, мутахасссислар томонидан олиб борилган таҳлиллар натижасида шубҳали тадбиркорлик субъектлари сони 500 тадан кўп экани маълум бўлган.
Таҳлика-таҳлил дастури орқали олиб борилган таҳлиллар якуний натижаларига кўра, дастлабки аниқланган 396 та шубҳали корхона қаторига яна 129 та корхона қўшилиб, улар сони 525 тага етган.
Таҳлил натижаларига кўра, ушбу шубҳали корхоналар контрагентларининг шахсий кабинетлари орқали асоссиз ҳисобга олинган қўшилган қиймат солиғи суммасига тузатиш киритишлари тўғрисида хабарномалар юборилади.
LiveБарчаси