Кадастр агентлигига директор тайинланди
Жамият
−
19 Сентябрь 2020
9181Ўзбекистон Президенти қарори билан янги ташкил этилган Кадастр агентлигига директор тайинланди.
Қарорга мувофиқ, Халилилло Собиржонович Тўрахўжаев Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари – Қўмита ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори лавозимига тайинланди.
Халилилло Тўрахўжаев бундан аввал қисқа вақт Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси лавозимида ишлади. У 2020 йил июнь ойи охирида қўмитага раис бўлганди.
Халилилло Тўрахўжаев 2017 йил декабрь ойидан шу кунга қадар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги директори лавозимида фаолият юритган.
Бундан ташқари, Ўзбекистон Президенти девонининг фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш хизмати бўйича Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президентининг “Ер ҳисоби ва давлат кадастрларини юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони билан Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси негизида Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги ташкил этилди.
LiveБарчаси
АҚШ долларининг расмий курси пасайди.
27 Декабрь