Халилилло Тўрахўжаев Олий суд раисига ўринбосар бўлди

Жамият 2318
image

Бугун, 5 февраль куни Олий Мажлис Сенатида Олий суд таркибига ўзгартириш киритиш масаласи кўриб чиқилди.

Сенаторлар Халилилло Тўрахўжаевни Олий суд раиси ўринбосарлигига тасдиқлади. Олий суд раисининг фуқаролик ишлари бўйича ўринбосари бўлди.

Халилилло Тўрахўжаев 2017 йил 12 декабридан 2020 йилнинг 30 июнига қадар Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигини бошқарган.

Кейин Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг раиси, тизим қайта ташкил этилгач эса, Давлат солиқ қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари — Кадастр агентлиги директори сифатида ишлаб келаётган эди.

Тўрахўжаев шунингдек, Ўзбекистон Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари лавозимида ҳам фаолият юритган.

Шунингдек, мазкур қарор билан Лукмон Мухтарович Қодиров, Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев, Абдурасул Ғаппорович Эрановни бошқа ишга ўтганлиги муносабати билан Олий суд судьяси лавозимидан озод этилди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 52
Рейтинг: 2.9
t
×