Довондаги ЙТҲда машина дарёга қулади. Ўзбекистонлик ҳалок бўлди
Жамият
−
02 Август 2019 7446 1 дақиқа
Тожикистонда юз берган йўл-транспорт ҳодисасида бир нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди, яна бири жароҳатланди. Бу ҳақда ТИВ Матбуот хизмати хабар берди.
ЙТҲ жорий йилнинг 30 июль куни Сўғд вилоятидаги Шаҳристон довонида содир бўлган ва автомобиль дарёга қулаган. Натижада Ўзбекистон фурқароси А.Д. вафот этган. Бошқа ўзбекистонлик А.Н. жароҳат олган ва шифохонага ётқизилган.
Марҳумнинг жасади қариндошлари ҳамроҳлигида Ватанга юборилди.
Ўзбекистоннинг Тожикистондаги Элчихона вазиятни назоратга олган ва жароҳатланган ўзбекистонликка ёрдам бериб консуллик-ҳуқуқий масалалари билан шуғулланмоқда.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь