Дорихоналарда тиббий спирт ўрнига лосьонлар сотилгани аниқланди

Жамият

image

Ўзбекистондаги айрим дорихоналарда тиббий спирт ўрнига лосьонлар сотилгани аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.

Қайд этилишича, бугунги кунда фуқаролардан Рақобат қўмитасига баъзи дорихоналар фаолиятидан норозилик билдирилган мурожаатлар тушмоқда. Мазкур мурожаатларда спирт маҳсулоти сўралганда унинг ўрнига дорихона ходими томонидан лосьон таклиф этилаётгани билдирилган. Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси томонидан “Сирли мижоз” тадбири доирасида дорихоналарда спирт маҳсулотларининг реализация қилиниши ҳолатлари ўрганилган. 

Ўрганишларда 20 дан ортиқ дорихоналар қамраб олинган ва шундан тахминан 25 фоизида спирт сўралганда унинг ўрнига лосьон берилгани аниқланган. 

Шу билан бирга, дори воситаларини ишлаб чиқаришда GDP сертификатлари жорий этилиб, сифат назорати кучайтирилган даврда айрим спирт ишлаб чиқарувчилар лицензия олмаган ва спирт ўрнига лосьон ишлаб чиқаришни бошлаган. Мазкур ҳолат юзасидан истеъмолчиларга тўлиқ маълумот берилмагани уларни чалғитишга олиб келган.

Маълумот учун, 70 фоизли тиббий спирт соғлиқни сақлаш соҳасида, яъни: 

  • инъекциялар олдидан терини ишлов бериш;
  • асбоб-ускуналарни стерилизация қилиш;
  • яраларни даволаш;
  • жарроҳлик амалиётларида қўлланилади.

Лосьон эса таркибида спирт миқдори паст бўлган косметик маҳсулот ҳисобланади ва асосан:

  • терини тозалаш ва ортиқча ёғланишни камайтириш;
  • косметика қолдиқларини бартараф этишга мўлжалланган.

Шу боис, спирт ўрнига лосьон таклиф этилиши кутилган натижани бермаслиги ва истеъмолчилар соғлиғига зарар етказиши мумкин. Ушбу ҳолат ўз навбатида истеъмолчиларга нотўғри маълумот берилиши ва натижада зарар етказилишига олиб келади.

Рақобат қўмитаси амалдаги истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилиши аломатлари сифатида эътироф этилиб, дорихонага нисбатан тегишли иш қўзғатилишига олиб келиши ва бундай ҳолатларни олдини олиш чораларини кўриш ҳақида Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги марказига тегишли хат чиқарилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, дорихоналарни истеъмолчиларга тўғри ва тушунарли маълумот тақдим этмаслик қонунчилик талабларининг бузилиши эканлиги бўйича огоҳлантирмоқда.

Эслатиб ўтамиза, аввалроқ Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини шифокор рецептисиз сотаётган дорихона аниқландган эди. Хоразм вилоятининг Ҳазорасп туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини шифокор рецептисиз сотаётган дорихона аниқланди.


Мақола муаллифи

Теглар

дорихона тиббий спирт

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг