Дониёр Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди

Жамият

−

image

Бугун, 12 октябрь куни Дониёр Бахтиёрович Қодиров Сирдарё вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти тегишли фармонни имзолади.

Маълумот учун, Дониёр Қодиров муқаддам ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига раҳбарлик қилган, 2018-2019 йилларда ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи бўлган.

2021 йил январида президентнинг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси ўринбосари лавозимига ўтган, 2023-йил августида шу соҳа бўйича маслаҳатчига айланганди.

2025 йил июлида эса Президент маслаҳатчиси лавозимини тарк этган ва ҳозиргача Президент администратсияси Жамоат хавфсизлиги ва қонун устуворлиги бўйича департаменти раҳбари лавозимида ишлаётганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг