ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Local
−
28 March 2019 13866 1 minute
Бугун, 28 март куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг марказий аппаратида навбатдаги тайинлов амалга оширилди. Бу ҳақда вазирлик Матбуот хизмати хабар берди.
Полковник Дониёр Бахтиёрович Қодиров – ИИВ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Маълумот учун, Дониёр Қодиров Ўзбекистон Республикаси ИИВ Терроризм ва экстремизмга қарши курашиш бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.
Live
All