Доминиканда рекорд даражадаги кокаин мусодара қилинди
Олам
−
07 Декабрь
2513Доминикан Республикаси расмийлари ўз мамлакатлари тарихидаги энг йирик кокаин бўлган – 9,5 тонналик катта юкни қўлга олди. Бу ҳақда “Voice of America” хабар берди.
Гиёҳванд моддалар Санто-Домингодаги Кауседо портида мусодара қилинган. Мамлакатнинг Наркотик моддаларни назорат қилиш миллий бошқармаси матбуот котиби Карлос Деверснинг маълум қилишича, уларнинг тахминий қиймати 250 миллион долларга тенг. Кокаин Гватемаладан банан контейнерида келган юк Бельгияга кетаётган кемага ортиш арафасида аниқланган.
Расмийларнинг таъкидлашича, халқаро ҳамкорлик ушбу қўлга олишнинг асосий “калити” бўлиб, портга алоқадор 10 киши ҳибсга олинган.
Доминикан Республикасида илгари топилган энг катта юк 2006 йилда 2582 килограммни ташкил қилган.
2024 йил январь ойидан бери мамлакат расмийлари 46,7 тонна гиёҳванд моддаларни мусодара қилди. 2023 йилда бу кўрсаткич 25 минг 42 килограммдан ортиқ бўлган.
2024 йил сентябрь ойида АҚШ Президенти Жо Байден меморандумда Доминикан Республикасини қитъадаги энг йирик гиёҳванд моддалар савдоси ва ишлаб чиқарувчи мамлакатлардан бири сифатида белгилаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Колумбия ҳуқуқ-тартибот идоралари 225 тонна кокаинни мусодара қилиб, жаҳон рекордини ўрнатганди. Олти ҳафта давом этган “Оrion” операцияси давомида ҳуқуқ-тартибот идоралари ва уларнинг 62 давлатдаги ҳамкасблари кокаин олиб кетаётган олтита денгиз кемасини тўхтатиб, жами 1400 тонна наркотик моддаларни, жумладан 1000 тоннадан ортиқ марихуана ва 225 тонна кокаинни мусодара қилган. Ноқонуний юкларнинг бир қисми Австралияга гиёҳванд моддалар савдосининг янги йўналиши бўйича кетаётган сувости кемасидан топилган.
LiveБарчаси