“Дом”ларнинг ертўласида хонадонлар қурилади
Жамият
−
10 Март 2022
21225Ўзбекистонда кўп қаватли турар-жой биноларининг ярим ертўла қисмида яшаш хонадонлари қурилади. Бу ҳақда кеча, 9 март куни Қурилиш вазирининг ўринбосарлари иштирокида ўтказилган Матбуот анжуманида маълум қилинди.
Анжуманда кўп қаватли турар-жойларнинг ертўла қисмини фойдали майдонга айлантириш юзасидан республикада амалда бўлган шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги норматив ҳужжатларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш масаласи манфаатдор вазирлик ва идоралар таклифларини инобатга олган ҳолда қайта кўриб чиқилгани қайд этилган.
Бош лойиҳа институтлари томонидан 5, 7, 9, 12 ва 16 қаватли турар-жой биноларининг ярим ертўла қисмида яшаш хонадонларини жойлаштириш бўйича намунавий лойиҳалар ишлаб чиқилган. Унга мувофиқ, барча турдаги уй-жойлар лойиҳаларида замонавий энергия тежамкор қурилиш материалларидан кенг миқёсда фойдаланиш назарда тутилган.
Кўп қаватли уй-жойлар қурилишида энергия тежамкор материаллардан фойдаланишни назарда тутувчи “Энергия тежамкор деворбоп тўсувчи конструкциялар, бинолар қурилишида автоклавли силикатли газобетон конструкцияларини қўллаш” номли давлат стандарти ишлаб чиқилган.
Мазкур стандарт Қурилиш вазирлигининг Техник кенгашида муҳокамадан ўтказилган. Қурилиш вазирлиги сайтида уй-жойлар қуриш давлат мақсадли дастурлари доирасидаги уй-жойлар лойиҳалари, улар дислокацияси (жойлашуви), сони, ишлатиладиган қурилиш материаллари, кўп квартирали уй-жойлар қурилиши нархи ва бошқаларни ўз ичига олган электрон маълумотлар базаси яратилган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь