Долларнинг расмий курси янгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 7,74 сўмга ошди ва 12 149,84 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 76,07 сўмга тушди ва 14 003,91 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 0,57 сўмга кўтарилди ва 151,10 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 4 сўмга пасайди ва 1762,20 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 42 минг 500 сўмга ошди ва 1 млн 905 минг 900 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 2 апрель Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 25 млн 117 минг 974 сўмга тушган ва 807 млн 422 минг 540 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг