Долларнинг расмий курси янгиланди
Жамият
−
22 Январь 6192 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 23 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,85 сўмга ошди ва 12 136,92 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 4,03 сўмга баландлади ва 14 191,70 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 3,6 сўмга ошди ва 159,99 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 1,56 сўмга кўтарилди ва 1742,26 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 48 минг 600 сўмга ошди ва 1 млн 943 минг 400 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 22 январь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 12 млн 179 минг 435 сўмга ошган ва 1 млрд 91 млн 970 минг 829 сўм этиб белгиланган.