Долларнинг расмий курси янгиланди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 21 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 21,58 сўмга ошди ва 12 073,29 сўмни ташкил қилди.

Евро курси 149,44 сўмга баландлади ва 14 158,35 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,47 сўмга ошди ва 155,16 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 4,14 сўмга кўтарилди ва 1734,84 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 21 минг 100 сўмга ошди ва 1 млн 848 минг 800 сўмни ташкил қилди. 

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 20 январь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 7 млн 901 минг 360 сўмга тушган ва 1 млрд 113 млн 275 минг 476 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин доллар курси биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг