Долларнинг расмий курси пасайди
Жамият
−
08 Июнь 2721 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 36,04 сўмга пасайди ва 12 013,40 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 193,31 сўмга тушди ва 13 831,03 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,05 сўмга баландлади ва 163,87 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 9,78 сўмга ошди ва 1770,92 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса, минг сўмга кўтарилди ва 1 млн 884 минг 100 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 8 июнь Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 4 млн 345 минг 749 сўмга ошди ва 757 млн 203 минг 416 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси