Долларнинг расмий курси кўтарилди
Жамият
−
04 Июнь 4763 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 5 июнь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 26,53 сўмга ошди ва 11 997,21 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 46,41 сўмга кўтарилди ва 13 949,61 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,66 сўмга пасайди ва 161,52 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 3,13 сўмга ошди ва 1771,17 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса, 200 сўмга пасайди ва 1 млн 884 минг сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 4 июнь Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 52 млн 447 минг 896 сўмга тушди ва 751 млн 995 минг 954 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси