Долларнинг расмий курси кескин кўтарилди
Жамият
−
13 Апрель 2020 19764 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 14 апрелдан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 9693 сўм 36 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 103 сўм 26 тийинга қимматлашди.
1 евро курси 10 599 сўм 69 тийинга баҳоланиб, 234,71 сўмга қимматлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 7 сўм 3 тийинга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 131 сўм 43 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Live
Барчаси
Оҳангаронда юк машинаси ёниб кетди
01 Ноябрь
Тошкент атрофида яна далалар ёқиляпти
01 Ноябрь