Долларнинг расмий курси қарийб 200 сўмга кўтарилди

Жамият

image
0:00
0:00
download

Ўзбекистонда сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланиши тезлашди. Марказий банк хорижий валюталарнинг эртага, 17 март куни амалда бўладиган курсини эълон қилди. Доллар 180 сўмга қимматлашган.

Регулятор белгилаган курсга кўра, 17 март куни 1 АҚШ доллари 11 330,38 (+180,26 сўм) сўмга тенг бўлади.

Евро ҳам сўмга нисбатан кескин мустаҳкамланган – 1 евро 12 488,69 сўм (+177,98).

Охирги вақтларда халқаро майдонда энг беқарор валюта деб топилган рубль ҳам сўмга нисбатан ўз позициясини мустаҳкамлаган. 1 рубль 105,15 сўм (+5,89 сўм).

Эслатиб ўтамиз, бугун, 16 март куни Ўзбекистондаги тижорат банклари долларни 11 200 – 11 385 сўмдан сотмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

доллар Марказий банк курс

Баҳолаганлар

1034

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг