Долларнинг расмий курси 323 сўмга қимматлади
Жамият
−
20 Август 2019 6508 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 21 августдан хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари 9384 сўмга тенг бўлиб, ўтган ҳафтадагига нисбатан 323 сўмга қимматлашган.
1 евро курси эса 301,58 сўмга қимматлаб, 10393,72 сўмни ташкил этди.
Рубль курсининг қиймати ҳам 1,67 сўмга қимматлашиб, 1 рубль 140,14 сўмга тенг бўлиб турибди.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Live
БарчасиАҚШда одам итни тишлаб олди
28 Апрель