Доллар ва евро курси ошди
Жамият
−
14 Март 2023 11377 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 15 март куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 25,78 сўмга ошди ва 11 446,04 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 74,44 сўмга кўтарилди, 12 261,00 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси эса 0,95 сўмга баландлади, 152,09 сўмни ташкил этди.
Live
Барчаси