Доллар ва рублнинг расмий курси кўтарилди
Ўзбекистон
−
22 Июнь 2020 24745 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Унга кўра, 23 июндан эътиборан валюталар курси қуйидагича:
1 АҚШ доллари 10 172 сўм 76 тийинни ташкил этиб, ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 20 сўм 86 тийинга қимматлашди.
1 евро курси 11 368 сўм 6 тийинга баҳоланиб, 56 сўм 89 тийинга арзонлашди.
Рубль курси ўтган ҳафтага нисбатан 1 сўмга қимматлашди. Хусусан, 1 рубль 146 сўм 39 тийин этиб белгиланган.
Валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмайди.
Live
БарчасиШавкат Мирзиёев Уммонга борди
16 Ноябрь
Бангладешда тикувчилар иш ташламоқда
16 Ноябрь
16 Ноябрь
Иорданияда Telegram блокланди
16 Ноябрь