Доллар ва рубль курси яна ошди
Жамият
−
16 Август 2023 32792 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 август куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 14,01 сўмга ошди ва 12 089,00 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 0,39 сўмга тушди, 13 209,65 сўм этиб белгиланди.
Россия рублининг курси 1,72 сўмга кўтарилди ҳамда 124,90 сўмни ташкил этди.
Live
Барчаси