Доллар нархи ўсишда давом этади
Жамият
−
20 Май 2019
4742Ўзбекистон Республикаси Марказий банки 2019 йил 21 майдан бошлаб валюта операциялари бўйича бухгалтерия ҳисоби, статистик ва бошқа ҳисоботларни юритиш, шунингдек, божхона ва бошқа мажбурий тўловлари учун хорижий валюталарнинг сўмга нисбатан қуйидаги қийматини белгилади.
Унга кўра, 1 АҚШ доллари ўтган ҳафтадаги курсга нисбатан 2 сўм 76 тийинга қимматлашиб, 8460 сўм 92 тийинга етган.
Евро курси эса 62 сўм 5 тийинга арзонлашиб, роппа-роса 9439 сўмни ташкил этмоқда.
Бир Россия рубли эса 1 сўм 32 тийинга қимматлашиб, 131 сўм 6 тийинга етган. 1 Буюк Британия фунт стерлинги 234 сўм 16 тийинга арзонлашиб, 10 760 сўм, 60 тийинни ташкил қилмоқда.
Маълумот учун, валюта қийматини белгилаш чоғида Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мазкур валюталарни ушбу қийматда сотиш ёки сотиб олиш мажбуриятини олмаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь