Доллар курси яна ошди
Жамият
−
06 Апрель 3297 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 7 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 4,67 сўмга ошди ва 12 175,34 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 15,14 сўмга кўтарилди ва 14 063,74 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли ҳам 1,99 сўмга ошди ва 154,29 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 0,32 сўмга кўтарилди ва 1769 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1 минг 200 сўмга ошди ва 1 млн 866 минг 600 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 6 апрель Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 35 млн 950 минг 575 сўмга ошган ва 848 млн 950 минг 575 сўм этиб белгиланган.