Доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
17:36 1424 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 ноябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 38,11 сўмга ошди ва 11 973,48 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 4,57 сўмга кўтарилиб, 13 436,64 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,01 сўмга кўтарилди ва 146,59 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 6,68 сўмга қимматлаб, 1795,53 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 8 минг 500 сўмга тушиб, 1 млн 804 минг 100 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 5 ноябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 24 млн 20 минг 207 сўмга ошди ва 961 млн 120 минг 602 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси