Доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
16:06 3270 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 17 июль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 4,37 сўмга ошди ва 12 093,35 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 65,45 сўмга кўтарилиб, 13 867,44 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,75 сўмга ошди ва 155,22 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 2,7 сўмга ошиб, 1787,13 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 700 сўмга тушди ва 1 млн 837 минг 400 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 16 июль Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 5 млн 868 минг 316 сўмга тушди ва 775 млн 741 минг 764 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси