Доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
05 Февраль 20760 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 6 февраль куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 13,71 сўмга ошди ва 12 279,48 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 16,2 сўмга кўтарилди ва 14 508,21 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,18 сўмга ошди ва 159,25 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 1,98 сўмга кўтарилди ва 1768,82 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 11 минг 400 сўмга тушди ва 2 млн 4 минг сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 5 февраль Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 65 млн 485 минг 884 сўмга тушган ва 868 млн 665 минг 576 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси