Доллар курси яна кўтарилди
Жамият
−
16 Сентябрь 2022 19526 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан жорий йилнинг 19 сентябридан амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 12,61 сўмга қимматлашди ва 10 962,69 сўмни ташкил қилди.
Евро сўмга нисбатан пасайди. Хусусан, 1 евро 17 сўмга арзонлаб, 10 962,51 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли курси ҳам 1,80 сўмга арзонлашди ва 182,0 сўмни ташкил этди.