Доллар курси пасайди
Local
−
17:48 1334 1 minute
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 3 октябрь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 35,81 сўмга тушди ва 11 772,95 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 179,57 сўмга пасайиб, 13 224,55 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 1,02 сўмга тушди ва 141,14 сўмни ташкил қилди.
Хитой юани 5,34 сўмга пасайиб, 1755,95 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 1 минг сўмга тушди ва 1 млн 794 минг 400 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 2 октябрь Тошкент вақти билан соат 17:30 ҳолатига кўра, биткоин курси 23 млн 808 минг 636 сўмга ошди ва 1 млрд 22 млн 9 минг 724 сўм этиб белгиланган.
Live
All