Доллар курси пасайди
Жамият
−
21 Май 3296 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 22 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 54,96 сўмга пасайди ва 12 021,22 сўмни ташкил қилди.
Евро курси ҳам 16,82 сўмга тушди ва 13 978,27 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,06 сўмга ошди ва 169,53 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 6,54 сўмга пасайди ва 1768,32 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 800 сўмга тушди ва 1 млн 854 минг сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 21 май Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 8 млн 286 минг 180 сўмга пасайди ва 926 млн 867 минг 184 сўм этиб белгиланган.
Live
БарчасиБухорода яна зилзила бўлди
21 Май