Доллар курси кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 28 апрель куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 52,48 сўмга ошди ва 12 072,96 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 128,95 сўмга кўтарилди ва 14 177,28 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли ҳам 2,4 сўмга ошди ва 161,17 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 11,04 сўмга кўтарилди ва 1769,37 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса минг 100 сўмга ошди ва 1 млн 874 минг 800 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 27 апрель Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 2 млн 859 минг 52 сўмга ошди ва 939 млн 998 минг 352 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин валюта Доллар биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг