Доллар курси кетма-кет 6-кун кўтарилди

Жамият

image
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 12 май куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 26,97 сўмга кўтарилди ва 12 141,94 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 29,32 сўмга ошди ва 14 289,85 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 0,56 сўмга кўтарилди ва 162,63 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 4,04 сўмга ошди ва 1785,16 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 19 минг 700 сўмга кўтарилди ва 1 млн 892 минг 900 сўмни ташкил қилди.

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 8 май Тошкент вақти билан соат 16:00 ҳолатига кўра, биткоин курси 4 млн 603 минг 599 сўмга тушди ва 974 млн 934 минг 441 сўм этиб белгиланган.

Мақола муаллифи

Теглар

доллар олтин биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг