Доллар курси кескин пасайди
Жамият
−
23 Январь 16266 1 дақиқа
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 26 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.
Унга кўра, долларнинг расмий курси 51,97 сўмга тушди ва 12 084,95 сўмни ташкил қилди.
Евро курси 8,8 сўмга пасайди ва 14 182,90 сўм этиб белгиланди.
Россия рубли 0,68 сўмга тушди ва 159,31 сўмни ташкил этди.
Хитой юани 6,63 сўмга пастлади ва 1735,57 сўм этиб белгиланди.
Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 15 минг 100 сўмга ошди ва 1 млн 958 минг 500 сўмни ташкил қилди.
“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 23 январь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 17 млн 799 минг 901 сўмга тушган ва 1 млрд 74 млн 170 минг 928 сўм этиб белгиланган.
Live
Барчаси