Доллар курси кескин кўтарилди

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 9 январь куни амалда бўладиган қийматини белгилади.

Унга кўра, долларнинг расмий курси 75,74 сўмга ошди ва 12 109,02 сўмни ташкил қилди.

Евро курси ҳам 78,81 сўмга баландлади ва 14 139,70 сўм этиб белгиланди.

Россия рубли 1,01 сўмга ошди ва 150,31 сўмни ташкил этди.

Хитой юани 13,13 сўмга кўтарилди ва 1733,77 сўм этиб белгиланди.

Олтиннинг 1 грамми учун нарх эса 18 минг 300 сўмга тушди ва 1 млн 759 минг сўмни ташкил қилди. 

“TradingView” маълумотига кўра, бугун, 8 январь Тошкент вақти билан 16:00 ҳолатида биткоин курси 11 млн 496 минг 138 сўмга тушган ва 1 млрд 93 млн 987 минг 605 сўм этиб белгиланган.


Мақола муаллифи

Теглар

олтин доллар курси биткоин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг